қатрон
билан улашинг
қатрон сўзи қатнашган жумлалар:
Қатрон қилмоқ
-
Қозонни қатрон қилмоқ.
-
Тўй ҳам тугади. Олти овсин уч кун идиш-товоқларни қатрон қилишди. С. Аҳмад, Келинлар қўзғолони
-
Нозимахон каталакдек ҳужрада яшаганда ҳам, ҳамма ёқни қатрон қилиб ётарди. Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Биз соч оладиган бўлсак, устара билан теп-текис қатрон қилиб оламиз. Т. Мурод, Қўшиқ
-
Шунинг учун Тождор инни тозалаб бўлиб, шамоллатди. Остига газандаўт тўшаб қатрон қилгач, уларни ҳам чиқариб ташлади. С. Нуров, Нарвон
Ёғоч, торф, тошкўмир ва шу кабилардан ҳавосиз қиздириб олинадиган қора қуюқ модда.
-
Тошкўмир қатрони.
-
Завод битгандан кейин мамлакатингиз бензин, керосин, эфир, қорамой, қатрон — ҳаммаси бўлиб 250 хил қимматбаҳо маҳсулотга эга бўлади. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
ҚАТРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATRON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатрон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар