қаттиқлаш
билан улашинг
1. Қаттиқ бўлмоқ, қотмоқ.
-
Бола ўсган сари, суяклари анча қаттиқлашади.
-
Кафтда сиқила-сиқила қаттиқлашган, тухумдай қор ёвга тег-май, адашиб, Йўлчининг бошини ялаб, дўпписини қийшайтириб ўтади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Кучаймоқ, зўраймоқ.
-
Шамол қаттиқлашди.
-
Назирбой, уруш қаттиқлашди-ку. Ж. Шарипов, Хоразм
3. сўзлашув тили Оғирлашмоқ қийинлашмоқ.
-
Иш қаттиқлашиб кетди. Тирикчилик қаттиқлашди.
4. Шафқатсиз, аёвсиз бўла бормоқ; қатъийлашмоқ, жиддийлашмоқ.
-
Муртазонинг нигоҳи сўнгги пайтларда анча дағаллашиб, қаттиқлашиб қолди. Ш. Бўтаев, Қўрғонланган ой
5. Қаттиқ, зиқна бўлиб бормоқ.
ҚАТТИҚЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATTIQLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қаттиқлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар