1. физ. Одатдаги шароитда ўз шакли ва ҳажмини сақлайдиган.
Қаттиқ жисм. Қаттиқ модда. Қаттиқ ва суюқ ёқилғилар.
2. Умуман, шакл ўзгаришларига, ташқи таъсирга яхши қаршилик кўрсатадиган; синдириш, ушатиш, кесиш қийин бўлган.
Қат-тиқ ёғоч.
Бу ёқнинг тоши у ерники сингари қаттиқ, яхлит эмас, жуда бўш, ғўраша эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
Шу тош қурутни талашасизлар. Мана, кўрдингларми, қаттиқ — тишларингни ушатади. Ойбек, Танланган асарлар
Энг нозик ниҳоллар ҳам тошдай қаттиқ ерни, қоялардаги ёриқларни ёриб, ўсиб чиқади. Газетадан
3. Баданга, қўлга ботадиган; салга эзилмайдиган, босилмайдиган.
Қаттиқ ўрин. Қаттиқ хамир.
У [Тўлаган ака] тикандай қаттиқ соқолини Сидиқжоннинг юзига ишқаб пичирлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Маҳкам, мустаҳкам, пишиқ.
Белбоғни қаттиқ боғламоқ.
Холиқов ўрнидан туриб, унга пешвоз чиқди ва қаттиқ қўл қисиб кўришиб, креслога таклиф қилди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
Энди гап шу: оёқни қаттиқ тиранг насияни тезроқ ундиринг. Ойбек, Танланган асарлар
5. Белги даражаси юқори (ортиқ) бўлган; кучли, зўр, жуда.
Қаттиқ товуш. Қаттиқ оғриқ. Қаттиқ изтироб. Қаттиқ шамол. Қаттиқ совуқ. Қаттиқ зарба. Қаттиқ ҳурматламоқ. Қаттиқ азоб чекмоқ. Қаттиқ чарчамоқ.
Гулнор Йўлчини қаттиқ севади. Ойбек, Танланган асарлар
Неъмат Хайдарович, хотиним қаттиқ касал Н. Қобил, Беморлар
Касалнинг қаттиқ илтимоси ва талабига кўра, кабинетдаги телефонни каравот ёнига ўрнатдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Ўзбек ойим ўғлининг бунчалик қатъий кетишини кутмаган эди ва бу йўсин қаттиқ муомалани-да Отабекдан биринчи мартаба кўрар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бу овозни ким эшитарди, қаттиқроқ чақирсанг-чи! Б. Раҳмонов, Баҳор арафаси
Кечки пайт ёға бошлаган ёмғир ярим кечага борганда чақмоқ, момақалдироқ аралаш қаттиқ қуйди. С. Зуннунова, Гулхан
6. Қийинчилик, машаққат билан бўладиган, куч, меҳнат, машаққат талаб этадиган; оғир, қийин, машаққатли.
Қаттиқ меҳнат.
Бу уйдаги хотинлар Унсинни қаттиқ юмушларга сола бошладилар. Ойбек, Танланган асарлар
Қаттиқ кундан бизларни халос этган отамдир, Мен шу мусофир отамдан хабар оламан. Зулфизор билан Авазхон
7. с. т. Сарф-харажат, умуман, чиқимга тоби йўқ, унга чидамайдиган.
Ундан бирон нарса сўраш керак эмас, ўлгундай қаттиқ одам.
Бети (ёки юзи) қаттиқ
Қаттиқ ботмоқ (ёки тегмоқ)
Бу гап Тўхта холага қаттиқ ботди. Кампир Бозоровнинг юзига ғазабли кўзларини тикди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Даминжоннинг Ма-шинамнинг ақли бултурдан бери сизникига қараганда кўпроқ кирганга ўхшайди, дегани Шермат акага жуда қаттиқ тегган эди. А. Ҳайитматов, Шонли авлод
Қаттиқ гап
Менинг шунчалар қаттиқ гапларимга қандай чидадинг? К. Яшин, Ҳамза
Қаттиқ олмоқ
— Қанақа хато экан? — кўнглига қаттиқ олгандек секретарга қаради раис. Н. Сафаров, Оловли излар
Қаттиқ турмоқ
Мен ўнинчи синфни тамомлагунимча эрга тегмайман, деб қаттиқ туриб олдим. Б. Раҳмонов, Баҳор арафаси
Қаттиқ тутмоқ
Урф-одатларни қаттиқ тутмоқ;
Шариат хотинни қаттиқ тутиш керак дейди-ю, аммо хотинни қанча қаттиқ тутсангиз, шунча ғафлатда қоласиз. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
ҚАТТИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATTIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.