қатра
билан улашинг
1. Суюқликнинг зарралари тортишуви натижасида шарча шаклини олган алоҳида кичик бўлаги; томчи.
-
Бир қатра сув. Қатра қолдирмай ичмоқ. Оз-оздан ўрганиб, доно бўлур, Қатрадан кўпайиб, дарё бўлур. Мақол
-
У оҳу кўзлар Анбар ҳидли қатралар тўкди, Юзда қолиб биллурин излар, Чаманларга олмослар чўкди. М. Шайхзода.
-
Хирург стакандан чой ҳўплар, унинг пешонасида майда тер қатралари йилтирар эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. кўчма Оз миқдор, озгина, жиндай.
-
Қатра ҳам уни йўқ экан, олдимга ярим стакан қатиқ қўйди. О. Ҳусанов, Чўлда
-
Эй дунёйи бевафо! Қаҳрингдан ҳамманинг бағри қон, кўнгли паришон. Шу йигитдан бир қатра бахтни олдингми ? Ойбек, Танланган асарлар
-
Унда нуқул салобат билан қаҳрамонлик қайнайди-ю, назокатдан қатра йўқ. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ҚАТРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар