1. Нарсани ушлаб ёки бирор асбоб билан тутиб қўлга киритмоқ.
Ариқдан сув олмоқ.
Саодатхон капалак ушлагандек эҳтиётлик билан қутичани қўлига олди. С. Зуннунова, Олов
Ўзбек ойим бурчакда бола кўтариб ўтирган Зайнабдан чақалоқни олиб, уни жомни тўкиб келишга буюрди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Йўлчи кетмонни олиб, ишига жўнади. Ойбек, Танланган асарлар
2.
2) келишмоқ, розилигини олмоқ.
3. Қабул қилмоқ; ёлламоқ.
Ишга олмоқ. Болага энага олмоқ.
4. Бўшатмоқ, бекор қилмоқ, туширмоқ.
Сизни бугундан бошлаб ишдан олдик.
У аввалги директоримизнинг бошига туҳмат ёғдириб, ишдан олдирди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
5. Қирқиб, кесиб, тортиб, суғуриб чиқармоқ.
Тирноқ олмоқ. Қўйнинг жунини олмоқ. Соч олмоқ. Оёққа кирган тиканни олмоқ.
[Али охун] Дўпписи ичига тўғналган игнани олди. Ойбек, Танланган асарлар
6. Ечмоқ, солмоқ.
Хотин бошидан жун рўмолини олди-да, бир-икки қоқиб, яна ўради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
7. Туширмоқ, бўшатмоқ; холи қилмоқ.
Елкасидан юкини олмоқ. Машинадаги яшикларни олмоқ.
Уста Олим отнинг жиловидан қўлини олиб, сўради А. Қодирий, Ўтган кунлар
8. Қўлга киритмоқ; эга бўлмоқ.
Даромад олмоқ. Пахтадан мўл ҳосил олдик.
[Йўлчи] Икки ярим йил бойнинг бўйинтуруғини судради. Нима олди? Ойбек, Танланган асарлар
Феруза Йигиталиева шу олимпиада-да бир йил биринчи ўринни олди. С. Аҳмад, Юлдуз
9. Емоқ, емоқ-ичмоқ, тановул қилмоқ.
Ҳаммаси сизнинг тегишингиз, ҳеч кимга қараманг. Балиқни олинг! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
10. Ўзига сингдирмоқ, қабул этмоқ.
Рангни яхши оладиган ипак.
11. Пайдо қилмоқ, ҳосил этмоқ, йиғмоқ.
Яра йиринг олибди. Ғўзалар кўсак олди.
12. Айтмоқ, куйламоқ.
“Насруллойи”, Гиря ол! Ибодхўжа, Фиғонни ол! Шукрулло, Сайланма
Зўр қўшиқлардан биттасини ўрганиб, катта тўйда ўртага чиқиб, бир олайки. А. Кўчимов, Ҳалқа
13. Уйланмоқ, хотин олмоқ.
[Зуҳра:] Ёш қизни олганинг бир сари, энди буни ўқишдан қўйиб, курортга олиб кетаётганинг нимаси? А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
14. Харид қилмоқ.
Бу пальтони неча пулга олдингиз? Ҳовли олма — қўшни ол. Мақол
Анча нарса олдик Сенга бир жўра беқасам. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
15. Қўлга киритмоқ, қозонмоқ.
Обрў олмоқ. Эркинлик олмоқ. Дарсдан аъло баҳо олдим. Илмий даража олмоқ. Олқиш олган омондир, қарғиш олган ёмондир. Мақол
Ўн беш кунлик синовдан кейин тракторчи номини олдик. А. Қаҳҳор, Хотинлар
16. Кетказмоқ, йўқотмоқ.
Чаённинг заҳрини чаён олади. Мақол
Фотиҳадан кейин Офтоб ойим куёвга қатиқ олиб чиқди ва Отабекнинг ичмаганига ҳам қўймай, ичингиз, йўл ғуборини оладир, деб қистай бошлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
17. Қопламоқ, чулғамоқ, ўрамоқ, тутмоқ.
Тўқайни ўт олган. Кабобнинг ҳиди бутун ҳовлини олди. Мени иситма олди.
Сен бундан кетмайсан омон, ўнгу сўлни олса туман. Ёдгор
18. Эгалламоқ, ишғол қилмоқ, банд этмоқ.
Роял кўп жойни олди. Гўрўғли келиб, фалон шаҳарни олибди, деса семириб, эшикдан ичкарига базўр кираман. Гулихиромон
Можаро устига Фосиҳ афанди кириб қолди. У тўғри айвонга чиқиб, мингбошининг пинжидан жой олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
19. Қамаштирмоқ.
Тонг ёришиб, қамиш поялари офтоб тиғида лов-лов ёнаётганга ўхшаб кўзни олади. С. Аҳмад, Уфқ
20. Етакчи феъл сифатида от туркумидаги сўзлар билан бирикиб, қўшма феъл ясайди, масалан,
амал олмоқ, авж олмоқ, аланга олмоқ, баҳра олмоқ, бош олмоқ, ёнини олмоқ, ёш олмоқ.
21. Равишдош шаклида бошқа феъллар билан бирикиб, қўшма феъл ҳосил қилади, масалан
олиб бермоқ, олиб бормоқ, олиб келмоқ, ола билмоқ, ола бошламоқ, ола келмоқ. Узум сув олиб қолди.
22. -и(б) аффиксли равишдошлар билан бирикиб, қўшма феъл ҳосил қилади ва иш-ҳаракатнинг ўзи учун бажарилганлигини билдиради, масалан
билиб олмоқ, тортиб олмоқ, етиб олмоқ, йиғиб олмоқ, суғуриб олмоқ, ёза олмоқ, қила олмоқ.
Бағрига олмоқ
Болани бағрига олиб, анча вақт йиғлади. М. Маҳмудов, Булбулигўё
Колхоз., буларни хурсандлик билан ўз бағрига олар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Қўлини олмоқ
Уста Олим Отабекнинг қўлини олиб сўрашди. А. Қодирий, Ўтган кунлар;
Қўлтиғига олмоқ
Ёрмат эса Йўлчини ўз қўлтиғига олиб, бошқаларга қарши қўйишни истар эди. Ойбек, Танланган асарлар
Қўлтиғидан олмоқ
Амал олмоқ
Дарахтлар деярли ҳаммаси амал олиб, анча юксалиб қолган эди. М. М. Дўст, Лолазор
Бўйнига олмоқ
Бу шеърни ўқиган баъзи таниш-билишларим, қариликни бўйнига олиб қолибди-да, деб ўйлашлари мумкин. Шукрулло, Сайланма;
Йиғим-теримни олмоқ
У йиғим-теримни олгандан кейин Фарҳодга кетиб, қиши билан ўша ерда қолиб кетди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
Тескарисига олмоқ
Мен жўрттага баъзи гапларни тескарисига олиб кўрсам ҳам, у чурқ этмайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Юз олмоқ
Кун баралла кўтарилиб, қиёмга юз олди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Қаламга олмоқ
Бу кун мен шу Ўтган кунларни қаламга олганимда ҳам, ўша ўзимни зериктирган фаслни ташлаб ўтишга мажбур бўлдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қарши олмоқ
Меҳмонларни нон-туз билан қарши олишди. Газетадан
Қийиғига олмоқ
Қўй оғзидан чўп олмаган
Бизнинг қишлоқда Ғофуржон деган қўй оғзидан чўп олмаган, бунинг устига ҳеч кими йўқ бир йигит бор эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
ОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.