ола
билан улашинг
1. Оқ-қора, оқ-малла ва шу кабилар қоришиқ тусли (ҳайвонлар туси ҳақида).
-
Ола от. Ола ҳўкиз. Ола товуқ сомон сочар, ўз айбини ўзи очар. Мақол
-
Бу пулга манман деган галанский [голланд] ола сигир олишингиз мумкин. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
2. Турли хил рангли, йўлли ёки гулли; чипор.
-
Ола (йўлли) беқасам. Илон чаққан ола арқондан қўрқар. Мақол
-
Хонанинг тўридаги пўстак устида оппоқ соқоли кўксига тушган, катта саллали, ола чопонли домла ўтирарди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма Келишмовчилик, нифоқ, низо.
-
Олтовлон ола бўлса, оғиздагини олдирар. Мақол
-
Овул ити ола бўлса, бўри келса бирикар. Мақол.
-
[Тожибой:] — Йўқ, менинг фуқаром ичида оласи йўқ, — деди. П. Турсун, Ўқитувчи
4. кўчма Тугал эмас, ҳаккам-дуккам, бир текис униб чиқмаган; чала.
-
Чигит сифатсиз экилиб, кўчат ола чиқса, кимга фойда-ю, кимга зарар? М. Назаров, Жилвон жилвалари
ола сўзи қатнашган жумлалар:
Оқ ола
Қора ола
Олачиқди
-
Оқ пошшонинг аскарлари ўртасидан ола чиқиб, Уришмаймиз, уришса пошшо билан вазирлар уриша берсин, деб турган эмиш. Ғ. Ғулом, Шум бола
Ола кўз, олакўз
-
Элмурод атрофига қараган эди олакўз завхоз ҳам саҳна олдида томоша қилиб турганини кўрди-ю, ўзининг бор-йўқлигини унутди. П. Турсун, Ўқитувчи
Ола қарамоқ
-
Деҳқоновга ва унга танбеҳ бердим. Энди иккови ҳам менга ола қараб юрибди. С. Нуров, Нарвон;
-
— Сиз яхши кўрган бир қизга биров ола қараса, сиз нима қилардингиз? — деди. Н. Сафаров, Уйғониш;
-
Ултонни ҳеч ким бек қилгани йўқ, у ўзи ўзини бек қилиб, Қўнғиротга ола қаради. Ёдгор
Оқ уй, ола баргак
ОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар