округ
билан улашинг
1. Баъзи давлатларда маъмурий-ҳудудий бирлик.
-
Исландия маъмурий жиҳатдан 23 округга, улар эса жамоаларга бўлинади. ЎзМE
2. Йирик ҳудудий ҳарбий бирлашма, бўлинма.
-
Эртага округ штабидан генерал келиши кутилади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Туркистон ҳарбий округи ўз ихтиёридаги машиналарни чўлни ўзлаштиришга беряпти. С. Аҳмад, Уфқ
3. Вақтинчалик тузилган ҳудудий бўғин.
-
Сайлов округи,
-
Кўп мандатли округларда сайловчилар яширин овоз бериш бюллетенларига ёзиб қўйилган. Газетадан
4. эск. тар. Ҳозирги вилоят бараваридаги ҳудудий бирлик, музофот.
-
Тошкент округи. Андижон округи.
ОКРУГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OKRUG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
округ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар