қатор
билан улашинг
1. Нарса ёки кишиларнинг бир йўл (чизиқ)да жойлашган ҳолати; шундай жойлашган тизими.
-
Қатор уйлар. Қатор тераклар.
-
Нонвойлик растасига келсалар, қатор дўконларнинг ҳаммаси ёпиқ. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Андижон деган катта юрт, Тевараги қатор тут. Қўшиқлар
-
Тутларнинг қатор ораларига ишлов берилмоқда. Газетадан
-
Саодатхон олдинги қаторда ўтирган Лолахонга қаради. С. Зуннунова, Янги директор
2. айнан Саф 1.
-
Қаторда катта-катта одимлар отиб бораётган Элмурод шикоят-ланди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Душман қайта-қайта атакага ўтиб, қаторларимизни ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Рота бир қатор бўлиб, сўқмоқдан кетмоқда эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
3. Бирор ижтимоий гуруҳ, ташкилот ва шу кабиларга мансуб кишилар мажмуи; саф.
-
Илғорлар қатори кенгаймоқда. Қатордан қолгунча хатардан қол. Мақол
-
Бу йигитни Чилимаҳрам тоғи этагида аскарий машқ ўтказаётган навкарлар қаторига қўшинг. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Шериклари қаторига қўшиб, уни ўқитамиз. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
4. Бир қанча, бир талай, анча кўп.
-
Аҳоли орасида жисмоний тарбияни ривожлантириш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди. Газетадан
-
Романдаги қатор образларнинг замирида конкрет тарихий шахслар ётади. Газетадан
5. мат. Маълум тартибда жойлашган катталиклар сираси.
-
Бутун сонлар қатори. Фуре қаторлари. Қаторлар назарияси.
6. ким. Ўзаро маълум муносабатда боғланган кимёвий бирикмалар гуруҳи.
7. кўм. взф. (З-ш. эгалик шаклида — қатори) Ўхшатиш, қиёс муносабатини (каби, тенги каби маъноларни) билдиради.
-
Мана энди, у одамлар қатори эрталаб ишга бориб, кечки пайт, эл-юрт қатори, уйга қайтади. Т. Ашуров, Оқ от
-
кеча-ю кундуз ўшанинг жувозида, яйловида ишлашади. Биз ҳам шулар қаторимиз-ку!? Нимамиз ортиқ?! А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Мен Зокир ота билан Рўзиматни қоралаб, ўзимни оқламоқчи эмасман. Шулар қатори мен ҳам гуноҳкорман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
8. айнан (3-ш. эгалик ва ў.-п. к. шаклида — қаторида) қатор 7.
-
Агар менга ҳурмат лозим бўлса, муболаға билан эмас, яна такрор айтаман, бир қариндошингиз қаторида такаллуфсиз муомала қилиш билан бўлсин!. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Шу қатори-да бадиий адабиёт ва санъат ҳам бир қадар эътибор топади. Фан ва турмуш
-
Юсуфбек ҳожи бекнинг уйланишини ҳам оддий гаплар қаторида эшитиб ўткарди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҚАТОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар