қатна
билан улашинг
1. Мунтазам равишда, белгили пайтларда бориб келмоқ, юриб турмоқ.
-
Фарғонага самолёт ҳар куни уч марта қатнайди. Автобуслар кечгача қатнайди.
2. Умуман, бирор жойга кўп ёки маълум марта бориб келмоқ.
-
Шаҳарга ёзи билан қатнадим. Қатнаб оёқдан қолдим.
-
Полвон ҳам қумларни яхши билади, саратоннинг жазирама иссиғида қанча-қанча марта ўтинга қатнаган эди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Шахсий уй-жой қурувчилар йиллар давомида район ижроия комитетларига қатнайвериб, оёқларида оёқ қолмади. Муштум
3. Ўқиш, машғулот ва шу кабиларга мунтазам бориб-келиб турмоқ.
-
Ўқишга қатнамоқ. Тўгаракка қатнамоқ. Боғчага қатнамоқ. Қатнаб ўқимоқ.
-
Кечагина мактабга қатнаб юрган бола бугун онанинг кўзига шер йигит бўлиб кўринди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Келин докторга қатнаяпти. Эсон-омон қутулсин. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ҚАТНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар