1. Фикр-мулоҳаза юритмоқ; фикрламоқ.
Ўйлаб тузилган режа. Кўп ўйла, оз сўзла. Мақол
Ўйламай қилинган иш — бошга келтирар ташвиш. Мақол
У
ҳар қанча ўйласа-да, Асқар ака ҳақида ёмон фикрга ботинолмас эди. Н. Фозилов, Дийдор
Токайгача шу кепатада юрасан, болам, ахир менга ҳам жон керак, ўйласанг бўлмайдими? Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
2. Хаёлидан кечмоқ (кечирмоқ), хаёл қилмоқ. У
баъзан ўғлининг соғ-саломат жангдан қайтишини тилаб юртда тинчлик бўлса, умри боқий бинолар қуриб беришини ўйларди. Мирмуҳсин, Меъмор
Икки қўллаб қандай терар экан-а? деб ўйлайман ичимда. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
3. Ёдга олмоқ, эсга келтирмоқ; хотирламоқ.
Лекин мен бояги йигитни ўйлаб, юрагим эзилиб кетяпти. П. Қодиров, Қора кўзлар
Аксинча, ҳар куни минг яшаб, қувнаб, Сен қилган ишларни ўйлайман, ўғлим. Ғайратий
Ҳар куни дадамни бир ўйлаб қўяман. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
4. Бирор кимса ёки нарса манфаати юзасидан иш тутмоқ; шунинг дардида бўлмоқ.
Эл-юрт тинчлигини ўйламоқ.
Сут соғувчи ҳам, энг аввало, инсон соғлиғини ўйлайди. Газетадан
Кўзим очиқлигида қизимнинг тўйини кўрай, деб ўзимни ўйлабман-у, бу тўйдан кейин Насиба нима бўлишини ўйламабман. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
Ўзингиз биласиз, Усмон ака биз иқтисодчимиз, даромадни кўп ўйлаймиз. П. Қодиров, Қора кўзлар
5. Хаёл қилмоқ, тахмин қилмоқ, деб ҳисобламоқ, тушунмоқ.
Бу ишга раҳбарлик қилсангиз, мен ўйлайман, яна бир хайрли ишни юзага чиқарган бўласиз. Мирмуҳсин, Меъмор
Менинг дўқимдан кейин Одил қизларга хат ёзмайди, деб ўйлайсизми? С. Зуннунова, Янги директор.
Зайнаб сиз ўйлаган келинлардан эмас худога шукур, ақл-ҳуши жойида. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6.
Қадамни ўйлаб босмоқ
Мен сизга ёмонликни раво кўрмайман. Қадамингизни ўйлаб босинг, ука! С. Анорбоев, Оқсой
Адашиш ёмон нарса. Адашиб қолмаслик учун эса қадамни ўйлаб босиш керак. Газетадан
ЎЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘YLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.