ўймакор
билан улашинг
1. Тахта, ганч, мармар ва шу кабиларга ўйиб, гул, нақш ишловчи уста.
-
Бу [эшик ]қалин, бақувват тахталардан ясалган бўлиб, моҳир ўймакорлар безаган, уста бўёқчилар нақш берганди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
2. Ўйиб, зарб қилиб ишланган; ўйма.
-
Олтин қуббачалар, ўймакор гуллар билан безанган эшикни очиб, кичикроқ, лекин серҳашам бир хонага кирди. Ойбек, Навоий
-
Унинг [Абдулла Болтаевнинг] қўли билан қилинган ўймакор нақшлар эскизи 1937 йили Парижда очилган санъат виставкасида ҳам юксак баҳо олди. С. Қодиров, Қирқ китобнинг тўрт саҳифаси
-
Табақалари кенг, очиқ турган ўймакор шамшод дарвоза Ҳасан овчини қаърига тортиб, ютиб юбормоқчидай. Ш. Тошматов, Эрк қуши
ЎЙМАКОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘YMAKOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўймакор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар