ўйна
билан улашинг
1. Дам олиш, кўнгил очиш мақсадидаги бирор эркин иш, машғулот, ўйин билан шуғулланмоқ (
-
Бекинмачоқ ўйнамоқ. Қорбўрон ўйнамоқ.
-
Шу чоғ кўчада ўйнаб юрган қўшнисининг боласи Асад келиб қолди. Муштум
2. Расмий иш-вазифалардан холи ҳолда дам олиш, сайр этиш каби ҳолатларда вақт ўтказмоқ.
-
Собирахон, Баҳрини ҳам олиб боринглар, ўйнаб келсин А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Эрталаб Ёдгор Чарос билан тоққа чиқмоқчи эканини айтганда, Зойиржон қувонган эди Яхши ўйнаб келинглар, деганини эслаб, баттар ўсал бўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Мусобақа тарзидаги спорт ўйини билан шуғулланмоқ, шундай ўйинда қатнашмоқ (
-
Шахмат ўйнамоқ. Билярд ўйнамоқ. Футбол ўйнамоқ.
-
Мирмуродов дастлабки икки ўйинни, атайлаб қилдими ё бўш ўйнадими, ютқизди. Гулдаста
4. Қимор ўйинида қатнашмоқ (
-
— Сиз билан ўйнамаса, ким билан ҳам ўйнайди, — деди гап оҳангини ўзгартириб [Турдимат чўталь], — товва пуккани ейди, олчи чиккани ейди дегандек, бой берсангиз нима, сиз ҳам ютиб юргансиз. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Кеча бир оз қарта ўйнаб Масковдан келган бир фавуркончи [фабрикант] ўриснинг тўрт минг сўмини ютибман. Ойбек, Танланган асарлар
5. Тана, оёқ, қўл ва қош-кўзларни куйга муқобил ҳолда ҳаракатлантирмоқ; рақс тушмоқ (
-
Бу жувон тановарга жуда яхши ўйнайди.
-
Раис шавқ-завқ билан ўйнаб, даврани бир неча марта кезиб чиққач, пилдираб бир айланди-ю, бехосдан Урмонжонга ташланди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Саҳна асарида бирор ролни ижро этмоқ.
-
Гулсун куёв ролини ўйнар, Хонимбиби Кумуш ролида, иккисининг бир-бирисига қараб ўқишган лапарлари барчани кулдириб, ичакларни узар даражада. А. Қодирий, Ўтган кунлар
7. Ниманидир қўлда ҳаракатга келтирмоқ, айлантирмоқ ва шу кабилар
-
Фотима ерга қараб, рўмоли учини ўйнаб ўтирарди. Т.Ашуров. Оқ от
-
Шарифжон терган пахтасини чангалида ўйнаб, гоҳ у, гоҳ бу қизга совға қиларди. Х. Тўхтабоев, Фелетондан кейин
-
Усмонжон, қўлида ниманидир эзғилаб ўйнаб ўтирган Адолатга қаради. С. Зуннунова, Гулхан
-
Ёрмат носқовоғини ўйнаб, ерга тикилди. Ойбек, Танланган асарлар
8. Бировга гап, сўз билан тегишмоқ; ҳазил қилмоқ.
-
Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир! Мақол
-
Бугун бўлса [
-
Кумушнинг] ўйнаб айтган сўзи жавобсиз ҳам қолдирилиб, бу ҳол яна унинг миясини қотирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
9. кўчма Турли-туман, шўх, ёқимли ҳаракат қилмоқ (жонивор ва нарсалар ҳақида).
-
Ҳовузда балиқлар тиниқ сувни тўлқинлатиб ўйнайди. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Чайқалади денгиз беором Оқ чечакдек кўпиклар ўйнар. Ғайратий
-
Духоба гулларга дудоқ тегизиб, Ҳар саҳар шабада ўйнаб ётади. Уйғун
-
Беланчак бошида ўйнар парча нур. А. Орипов
10. кўчма Кўрк, гўзаллик акс эттириб ҳаракатланмоқ, пирпирамоқ, диркилламоқ.
-
Қизнинг қош-қовоқлари ўйнайди.
-
Унинг [Инобатнинг] озиб, кичкина бўлиб қолган юзи, узун киприклари ҳаяжон билан ўйнар эди. Х. Тўхтабоев, Фелетондан кейин
-
Лаъли паранжи-чачвонини оппоқ билагига таш-лаб, севганига термилиб қолган; қора атлас кўйлагини туртиб чиққан қавариқ кўкраги бекни телба қилар даражада ўйнаб турибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
11. Ирғишлаш, шох ташлаш ва шу кабилар тарздаги ўйноқи ҳаракат қилмоқ.
-
Осмонда озод қушлар ўйнаб-ўйнаб парвоз қилади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Эллигида айғир отдай ўйнайди Ойсулув
12. кўчма Қабариб, бўртиб чиқмоқ (мушак, томир кабилар ҳақида).
-
Териб қўйилган япалоқ ғиштлар устига чўкиб, томирлари ўйнаган, қалтироқ қўлига мўлгина нос тўкиб, тил тагига отди. Мирмуҳсин, Бир хумча тилла
-
Машқ қиламан ҳар куни, Мускулларим ўйнайди. Ю, Ҳамдам
ўйна сўзи қатнашган жумлалар:
[Бировнинг] ноғорасига ўйнамоқ
-
Ётоққа кираверишдаги тупроғи ўйнаб кетган энсиз йўлакнинг бурчагида тагига занглаган челак қўйилган дастшўй жами уч хонада истиқомат қилувчилар учун хизмат қиларди. С. Кароматов, Олтин қум
Қаллиқ ўйнамоқ
ЎЙНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘YNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўйна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар