бафуржа
билан улашинг
1. равиш Хотиржамлик билан, хотиржам ҳолда; шошмасдан, бамайлихотир, бемалол.
-
[Қосимжон:] Ҳозир идорага бориб келаман, кейин бафуржа гаплашамиз. Ў. Умарбеков, Юлдузлар
-
Бугун дам олиш куни бўлгани учун Элмурод бафуржа турди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
— Чойни ўзингиз бафуржа ичаверинг, — деди у. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Кейинчалик, қулай пайтда; кечроқ.
-
— Юринг, [фермани] кўрсатаман, — деб қистади Татяна. Кампир бафуржа келишга ваъда берди. И. Раҳим, Ҳаёт булоқлари
-
— Қўзғалманглар, — деди бизга самоварчи, — ҳали аравакаш бу ерда дам олиб, бафуржа жўнай-ди. Н. Сафаров, Оловли излар
БАФУРЖА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAFURJA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бафуржа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БАФУРЖА сўзига берилган маънолар
бафуржа сўзига янги изоҳ қўшинг