баҳамжиҳат
билан улашинг
1. равиш Бир тан, бир жон бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатлик, аҳиллик билан.
-
Туркистон шаҳридаги кўп дўкондорлар тошкентликлар бўлиб, улар Анорбой деган катта бир бойнинг қўрасини ижарага олиб, шу ерда баҳамжиҳат туришар экан. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
оила ҳамда кенг жамоатчилик баҳамжиҳат иш олиб борсагина, кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Газетадан
-
Хоразм элчиси Маҳмуд Жанда Ўзган шаҳрига беҳисоб совға-саломлар билан бориб, баҳамжиҳат бўлмоққа даъват этибдур. М. Осим, Карвон йўлларида
2. кесим взф. Иноқ, тотув.
-
Келинларим жуда чиқисҳоқ, ҳар ишда баҳамжиҳат. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Тан иттифоқда, баҳамжиҳат бўлишда, укам. Орага фитна солиш ёмон нарса. Ойбек, Танланган асарлар
БАҲАМЖИҲАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHAMJIHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳамжиҳат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БАҲАМЖИҲАТ сўзига берилган маънолар
баҳамжиҳат сўзига янги изоҳ қўшинг