баҳарнав
билан улашинг
1. равиш Ҳар қалай, дуруст, ҳар ҳолда, бир нави.
-
Катта одамнинг, ҳадеб суриштира бермай, ўз ҳолича юргани ҳам баҳарнав экан. С. Анорбоев, Оқсой
-
Чойхоначи Мирзо бувага кўмаклашиб, сув ташиб юрганиям баҳарнав экан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Қўшалоқ ўғлининг еттиси куни бутунлай овози чиқмай қолди. Сочини юлиб йиғлаганиям баҳарнав экан. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
2. Қандай қилиб бўлмасин, қандай қилиб бўлса ҳам, амаллаб.
-
Баҳарнав, шу эҳтимолни хоннинг қулоғига еткизсак бас-да, Калоншоҳ. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
БАҲАРНАВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHARNAV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳарнав сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар