баҳо
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг пул билан ўлчанадиган қиймати; нарх.
-
Юқори баҳо. Паст баҳо. Чакана баҳо. Бозор баҳоси. Келишилган баҳо. Қатъий баҳо. Уйдаги нархни бозордаги баҳо бузар. Мақол
-
Отимнинг ўмилдириғига уларнинг ҳаваси келиб, баҳосини сўрадилар. А. Қодирий, Кичик асарлар.
2. кўчма Аҳамият, моҳият, қадр-қиммат.
-
Бизда сувнинг баҳоси олтинга тенг.
3. Таълим тизимида ўқувчиларнинг билимни ўзлаштириши, ахлоқи ёки маълум ютуққа эришиш даражасига қараб қўйиладиган балл.
-
Беш баҳо. Қониқарли баҳо.
-
Энди мактаб бораман, Беш баҳони оламан. Онамни қувонтириб, Шоколадни оламан. Бойчечак
-
Нутқи равон болаларнинг баҳолари кўпинча юқори бўлади. Саодат
-
Бу баҳолар билан институтни орзу қилмаса ҳам бўларди. С. Сиёев, Ёруғлик
баҳо сўзи қатнашган жумлалар:
Баҳо бермоқ
-
Биз эса бунга тўғри баҳо бермай, раҳмдиллик қиламиз. К. Яшин, Ҳамза.
Баҳоси йўқ
-
Ҳаётда газ — баҳоси йўқ нарса экан.
-
Лекин [Ўрмонжон] яхши одам, худога қараб айтганда, баҳоси йўқ одам. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бечора Оқила, ўзи жуда ҳалол, меҳнаткаш, болаларга жуда меҳрибон, қисқаси, баҳоси йўқ хотин. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Айниқса, мусаффо ҳавосининг, танга ором бахш этувчи сарин елларининг баҳоси йўқ. Ёшлик
БАҲО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар