баҳола
билан улашинг
1. Нарх қўймоқ, пулга чақмоқ.
-
Дадаси қазо қилганда, Махсумнинг отасидан қарз кўтариб кўмибди. Эчкисини, ерини баҳолаб, қарзига ўтказибди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма Нарса, ҳодиса ёки ҳаракатга баҳо бермоқ, унинг аҳамияти, қадр-қиммати ҳақида фикр билдирмоқ.
-
Қилмаган хизматимни шундай юксак баҳоладингиз. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
ўзини билган одам бу гуноҳни катта жиноят деб баҳолайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Илмий кенгаш кашфиётимни кўриб чиқиб, яхши баҳолади. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
баҳола сўзи қатнашган жумлалар:
Баҳолаб олмоқ
-
У [Йўлчи] чойхонада уйи шу томонда бўлган ва илгари таниш бир одам билан учрашиб, унга ўн минг хом ғишт қуйиб беришни баҳолаб олди. Ойбек, Танланган асарлар
БАҲОЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHOLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳола сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар