шабнам
билан улашинг
Баҳорда, ёзда кечаси ҳароратнинг пасайиши туфайли майда томчилар тарзида ерга инадиган ҳаводаги, атмосферадаги буғ, намлик; ҳаводан инган мусаффо томчи; шудринг.
-
— Қудуқлар-да сув камайиб қолганда, қўйларга тонг шабнами қўнган гиёҳ шимитиб ҳам олиб юрдим, — деди Чатоқбобо. С. Нуров, Дурдона
-
Эрталабки шабнам қуёш иссиғида дарҳол кўтарилгандай, хафалик ҳам Ойқиз дилидан дарҳол кўтарилиб кетди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Отам эккан чигитлар Бирдай текис унади, Шабнам эмган ғўзалар Нур қўйнида кулади. З. Диёр
ШАБНАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHABNAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шабнам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар