чучмал
билан улашинг
1. Тузи ёки шираси меъёридан кам, маза-матраси йўқ; бадхўр, тотсиз, бемаза.
-
Чучмал овқат.
-
[Нусратбек] Амунинг қизғиш-лойқа сувини эслатувчи чучмал қаҳвадан тотиб кўрди-ю, ичмади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. кўчма салб. Тайинли бир маъноси йўқ; бетайин, ноаниқ, дудмол.
-
Чучмал жавоб. Чучмал гап.
-
— Шунинг учун ер юзида чучмал одам кўп-да, — деди йигит бармоқларини асабий ўйнатиб. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
-
Рухсат айланг, о буюк зот, тиз чўкай сизга, Ҳар хил чучмал тавозедан йироқман гарчанд. А. Орипов, Йиллар армони
-
Дастёр йигит чучмалгина ишшайиб, аравасини шийпон томон суриб кетди. Ёшлик.
ЧУЧМАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHUCHMAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чучмал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар