шаддод
билан улашинг
1. Ўз хоҳиши, ҳукмини ўтказадиган; шафқат-сиз, золим.
-
Болалар бахтининг юлдузларига Заҳарлар сочмоқчи қайси жаллодлар? Дунёнинг равшанлик — кундузларига Зулмат қуймоқчими бебош шаддодлар? М. Шайхзода
-
Иброҳим ака, гапингиз тўғри-ку, лекин Исфандиёр тўрани шаддод дейишади. Ж. Шарипов, Хоразм
2. Ўз фикрини ўтказишга тиришадиган; ўжар, чўрткесар; ўз фикрини қатъийлик билан, дадил айтадиган, тортинмас (асосан аёллар ҳақида).
-
Шаддод, гапини бировга бермайдиган, эркакшода Асрора звенога бошлиқ бўлди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Майнанинг уддабуронлиги [Иван Василични] ҳайратда қолдирди: Шаддод қиз. Оламга татийди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
ШАДДОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHADDOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шаддод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар