шаффоф
билан улашинг
1. Ёруғлик ёки нурни яхши ўтказадиган; тиниқ.
-
Шаффоф сув. Шаффоф шиша. Шаффоф май. Шаффоф қоғоз.
-
Шишанинг энг ажойиб хусусияти —
-
бу унинг шаффофлигидир. Фан ва турмуш
-
Қалин ўрмон ичидан ёриб ўтган бир тутам нур оқ қайинни, гўё ичидан ёритгандай, шаффоф қилиб кўрсатар эди. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
2. Ниҳоятда мусаффо, тоза, тиниқ.
-
Осмон гумбази артилган шишадек шаффоф. Саратоннинг сахий қуёши гулшан диёр узра олтин сепини ёйган. Ҳ. Тожибоев, Жасур қиз қишлоғида
-
Унутиб бўларми, айтингиз-чи ўзи, Сут билан эмганинг шаффоф ҳавони? Ж. Жабборов
3. кўчма Гард-ғубор, ифлосликдан холи; пок, тоза.
-
Меҳри опанинг кўзидан тирқираб ёш, кўксидан сут келди. Уни тонгдай шаффоф, пок онанинг қалби бошлаб келди. Р. Файзий, Шоҳи дарпарда
ШАФФОФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAFFOF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шаффоф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар