шов-шув
билан улашинг
1. Шов ва шунга яқин товушни билдиради.
-
Новдан оқиб тушаётган сувнинг шов-шуви дилрабо нағмалардай ёқиб кетди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Унинг Жапақнинг даҳшатли довул шов-шувини эшитмаган қулоқлари эшикдаги заиф бир шарпани аниқ пайқаган эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
2. Ғала-ғовур, шовур-шувур, шовқин.
-
-
Ж. Шарипов, Хоразм
-
Улар вокзалнинг олдида қатор тизилиб турган Победаларнинг бирига ўтириб, шаҳарнинг шов-шувга тўла гавжум кўчаларидан учиб кетдилар. О. Ёқубов, Ота
3. кўчма Миш-миш гап, овоза.
-
Бу воқеа ҳақида шов-шувлар юрибди. Шов-шув гап тарқатмоқ.
-
Домла ўйланиб қолди-да, анчадан кейин деди: — Қишлоқда шундай шов-шув бор эмишми? А. Қаҳҳор, Сароб
4. сўзлашув тили Бирор ҳодиса, кимса ёки нарсага ўта қизиқиш туфайли юз берадиган қизғин муҳокама, мунозара, ҳар хил гап-сўз.
-
Султонова звеносининг бу ғалабаси катта шов-шувларга сабаб бўлди. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
-
Ҳамза ўрис қизга уйланибди деган хабар тарқалди. Бу гап шаҳарда беш-олти кун роса шов-шувга сабаб бўлди. К. Яшин, Ҳамза
-
Мана, пахта териш агрегати тўғрисида ёзилган диссертация ҳақида матбуотда анчагина шов-шув бўлди. Муштум
ШОВ-ШУВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOV-SHUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шов-шув сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар