шовқин
билан улашинг
1. Қаттиқ гап-сўздан эшитиладиган, шунингдек, турли ҳаракат, ҳодисалар туфайли юзага келиб, қўшилиб кетадиган товушлар.
-
— Оқлаймиз! Оқлаймиз! — чойхонани ишчиларнинг шовқини босиб кетди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Аркда жанг тўхтайди. Аммо орқада ҳамон шовқин. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Намоз асрга яқин куёв оломон билан келди. Тўрт карнай, олти сурнайнинг шовқини кўкни тутди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Унда-бунда сайёр атторларнинг ип кетди каби қичқириқлари шаҳар шовқинига мадад бериб туради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Чор атроф сайилчиларнинг ғовур-ғувури, трамвай-троллейбусларнинг шовқини билан тўлиб тошган. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Баланд овоз билан бўлаётган жанжал, тўполон; шовқин-сурон.
-
— Ҳай, бу нима шов-қин? — кампир кўча томонга қулоқ солди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мавлоно Фазлиддин шовқин келаётган томонга қулоқ солиб туриб, қўрқиб кетди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. тиббий Одам организмига салбий таъсир этадиган ва унинг ишлашига, дам олишига халақит берадиган бегона товушлар мажмуи.
4. тилшунослик Оғиз бўшлиғида ун иштирокисиз ҳосил бўладиган товуш.
-
Фақат шовқиндан ҳосил бўлган к, п, с, т, ф, ш, ч, қ, х, с, ҳ товушлари жарангсиз ундош товушлардир. Ўзбек тили дарслиги
шовқин сўзи қатнашган жумлалар:
Шовқин кўтармоқ
-
— Ёлғон, туҳмат! — деб бошқа деҳқонлар ҳам шовқин кўтардилар. С. Айний, Қуллар;
-
Нега матбуот шовқин кўтармайди. А. Қахҳор, Сароб
Шовқин солмоқ
-
Фақат ичкаридан мастларнинг қийқириқлари, аллакимнинг бўғиқ алёри эшитилади; ашула, қичқириқ аралаш яна аллаким шовқин солиб сўкинади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Шовқин солиб сой оқар Қорабоғ қишлоғидан. Х. Салоҳ
-
Бу тинчликни фақат Оқсойгина бузади кеч кирганда, гўё атайлаб қаттиқроқ шовқин соларди. С. Анорбоев, Оқсой
Шовқин қилмоқ
-
Биттанг гапир!Бит-танг! Ҳамманг баравар шовқин қиласан, гап уқиб бўладими? Чўлпон, Кеча ва кундуз
ШОВҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOVQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шовқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар