шовқинли
билан улашинг
1. Шовқин билан тўлган; ғала-ғовур ҳукм суриб турган.
-
Шовқинли кўча.
-
Машшоқлар чолғуларини қўлга олдилар. Энди гузарда шовқинли катта ўйин эмас, ширин, майин ҳужрабазм садоси оқа кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Кучли товуш чиқариб турадиган.
-
Шовқинли ўрмон.
-
Умурзоқ ота ғира-ширада чайласидан чиқиб келди-да, шовқинли дарё лабида таҳорат қилди ва тўнини майсага ёзиб, бомдод намозини ўқиди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
[Миркарим] Шовқинли сувлар бўйига жойлашган гумбаздор мозорлар мачитлар орасида уч ой юргач, яна Тошкентга келиб олди. П. Турсун, Ўқитувчи
шовқинли сўзи қатнашган жумлалар:
Шовқинли ундошлар
ШОВҚИНЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOVQINLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шовқинли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар