тумоқ
билан улашинг
1. шева Қулоқли иссиқ қалпоқ; қулоқчин.
-
Орқада бошига қозоқи тумоқ кийган подачи бола ҳадеб шовқин солар эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Ғиёс ака бошида кўҳна тулки тумоқ, хаёл суриб кетяпти. Н. Фозилов, Дийдор
-
У тумоғини олиб, тиззасига қўйди. Э. Самандар, Тангри қудуғи
2. Ўргатилган ов қушининг бошига кийдириладиган тери қалпоқча.
-
Не мунглиғ бу дунёда — қизлар мунглиғ, Бошида тумоғиси бургут мунглиғ. Оқ олма, қизил олма
ТУМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тумоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар