тумор
билан улашинг
1. Халқона, диний тасаввурга кўра, гўё эгасини кўз тегишдан, бало, офат, инс-жинс ва шу кабилардан сақлайдиган, ичига дуо битилган қоғоз жойланган учбурчак нарса (одатда бўйинга, қўлтиққа, сочга тақилади ёки кийимнинг ички қисмига тикиб қўйилади).
-
Дуо тумор. Кўз тумор,
-
Нима бу, қандай тумор, Дўппи ичра чатилган? Ғ. Ғулом
-
Шайх дуоталаб икки аёлга тумор ёзиб бераётган эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Асқар мулла дам солар, банд қилиб, тумор битиб берар эди. С. Зуннунова, Олов
2. этн. Хотин-қизларнинг кийим устидан бўйинга осиладиган ёки елкага осиб, қўлтиққа тушириб юриладиган безаги.
-
Бойваччароқ қизлар бўйинларига зебигардонлар, бўйин туморлар, қўлтиқ туморлар, тилла-қошлар тақиб олган. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
3. сфт. с. т. Учбурчак (тумор) шаклга эга бўлган.
-
Тумор ер.
-
Фақат неча минг кило-метрлар йўл босиб келган тумор хат унга [Пўлатжонга] тасалли берди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
ТУМОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUMOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тумор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар