тумтарақай
билан улашинг
равиш Тартибсиз, ҳар томонга тўзган ҳолда (асосан, қочиш, кетиш, тўзиш ҳаракати ҳақида).
-
Эшик очилиши ҳамон болалар тумтарақай қочиб кетишди И. Раҳим, Зангори кема капитани
-
Қалъани иҳота қилиб турган навкар-у ясовуллар ҳар томонга тумтарақай қочиб кетишди. М. Осим, Ўтрор
тумтарақай сўзи қатнашган жумлалар:
Тумтарақай бўлмоқ
-
Бирпасда дарвозахона бўшаб қолди. Қаландарлар мўр-малахдай тўрт томонга тумтарақай бўлди. С. Сиёев, Аваз
-
Тонг отганда кимдир: Ёғий босди! деб қичқирди-да, тура қочди. Уйқусираган одамлар ваҳима ичида тумтарақай бўлиб кетди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Тумтарақай қилмоқ
-
Траншеяга кириб қолган гитлерчилар мадад-корларимиз зарбасидан тумтарақай қилиб юборилган эди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
— Тур ўрнингдан! — деб қолди Пошша хола Умиднинг хаёлларини тумтарақай қилиб. Д. Нурий, Осмон устуни
ТУМТАРАҚАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUMTARAQAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тумтарақай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар