1. Қушларнинг оғзи билан бириккан, чўқиш ва зарб бериш учун хизмат қиладиган ўткир учли шохсимон аъзоси.
Товуқнинг тумшуғи.
Лайлакнинг бўйи новча, тумшуғи бор тарновча. Уйғун.
Қушчанинг жуволдиз учидай тумшуғи салгина очилиши билан жилғани кучли овоз тутди. С. Анорбоев, Оқсой
2. Ҳайвонлар бошининг олд (оғиз, бурун томон) қисми.
Чўчқанинг тумшуғи.
Елиб-йўрғалаб кетаётган тўриқ дафъатан тумшуғини баланд кўтариб, қаттиқ кишнади. С. Анорбоев, Оқсой
Тарзан боягидай буйруқни бажариб, қанд мукофот олгиси кел-дими, сахий эгасининг оёғига ялпоқ тумшуғини суркади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. с. т. Дағл. Афт-башара; калла, бошнинг юз, бет томони.
Пошша хола куёвнинг тумшуғи олдида омбур қилиб қисилган бармоқларини ўйната бошлади. Д. Нурий, Осмон устуни
У [Мадаминхўжа] бориб, муттаҳам қозининг тумшуғига туширгиси ё ифлос башарасига тупургиси келди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. кўчма Бирор нарса, буюм ва шу кабиларнинг олдинга чиқиб турган қисми, бурни.
Кеманинг тумшуғи. Милтиқнинг тумшуғи.
Холиқ кўзлаб туриб, оғир этигининг тумшуғи билан бир тепди. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
Пўлат қуш тумшуғини чўза-чўза, осмонга кўтарилди. Н. Сафаров, Оловли излар
Уларнинг бири сумкадан ойна қутига ўхшаш нарсани олди-да, машинанинг тумшуғига қўйди. Мирмуҳсин, Супургига сажда
Тумшуқ тиқмоқ (ёки суқмоқ)
Биринчидан, мени афандихон деманг. Иккинчисидан, тушунмаган ишингизга тумшуғингизни суқманг! С. Аҳмад, Ҳукм
Бу ишга унинг тумшуқ тиқмаслигини илтимос қилишганда Мирмуҳсин, Чодрали аёл
Расулжон ўзининг бевосита вазифаси қолиб, бошқаларнинг ишига тумшуғини тиқади. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Тумшуғи (ёки қовоқ-тумшуғи) осилмоқ (ёки чўзилмоқ)
Менглибойнинг тумшуғи осилди. Муштум
Терговчи Ҳамдам Йўлдошев, қовоқ-тумшуғи осилиб, уларни хонасига бошлаб кирди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
Сўнгги гап ёқмади шекилли, тумшуғи чўзилиб кетди. Ойдин, Ҳикоялар
Тумшуғи остида (ёки тагида)
Агар тумшуғининг остида нималар бўлаётганини кўрмаса, унда у латта! Шарқ юлдузи
Қайнона шундоқ Йигиталининг тумшуғи остига келиб, гулдуроқ овоз билан бир кулиб қўйди Д. Нурий, Осмон устуни
Поезддан тушгандан кейин тумшуғимиз тагида экансан-ку, биз бўлсак қаёқларга бориб юрибмиз. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Кўчада турган милиционернинг тумшуғи тагидан кўча ҳаракати қоидасини бузиб ўтиб кетган-ку И. Қаландаров. Шохидамас, баргида
Тумшуғидан илинмоқ
Ниҳоят, қинғир кўчага кирган ёшлар тумшуқларидан илинишди. Газетадан
ТУМШУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUMSHUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.