туман
билан улашинг
1. Атмосферанинг қуйи қатламларида юзага келадиган майда сув ёки муз зарралари.
-
Қуюқ туман. Тонгги туман.
-
Ҳаво туман бўлганидан ўрмон кўзга кўринмас эди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
-
Сал ўтмай сойликни оқиш ҳарир туман қоплади. О. Ёқубов, Излайман
-
Рўпарада паст-баланд чўққиларини осмонга туртиб, кўкиш туман пардасига бурканган Чотқол тоғлари. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма Туманга ўхшаш, хира, нимқоронғи ҳолат.
-
Баҳорнинг фикри булут босган осмондай қоронғилашди-ю, кўз олдини туман чулғади. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
1. эскирган Ўн минг.
-
Бирники мингга, мингники туманга. Мақол
2. Ниҳоятда кўп, саноғига етиб бўлмайдиган, тумонат.
-
Саломатлик — туман бойлик. Мақол
-
Биз учун энг аввало туман бойликлар яратишга қодир бўлган одамларнинг саломатлиги керак. Газетадан
3. тарихий Тилла баробарида ўн минг сўм.
-
[Соҳиб Доро:] Халифамиз ўтган куни девон қуриб, вазирлари ва бекларидан икки туман ақча топиб бермоқни талаб этибдурлар. М. Осим, Зулмат ичра нур
4. тарихий Марказий Осиё ва Хуросонда: ўн минг отликдан иборат аскарий қисм, дивизия.
-
Мен., бир туман бирла ғанимнинг ўнг қўлидан орқасига ўтиб олдим. М. Осим, Ўтрор
-
Тургин, ота, қара, нақ туман Душман келар сарҳадма-сарҳад. Х. Даврон, Болаликнинг овози
1. тарихий Шарқда, жумладан, Ўзбекистонда 20-аср 20-йилларигача маъмурий-ҳудудий бўлиниш; уезд;
-
Шу ўттиз чақиримлик ариқ қазилиб битганда, Наманган ва Андижон туманларидан икки минг ботмонгача ер суғорилар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Мардон асли Шеробод туманига қараими бир қишлоқлик йигит. М. Осим, Элчилар
2. Ўзбекистонда: вилоят, шаҳар ҳудудида уларнинг таркибий қисми бўлган маъмурий-ҳудудий бўлинма.
-
Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани. Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани.
-
Бу ҳақда ҳикоя қилишни тумандаги оилалардан бошладик. Газетадан
шева Тубан, қуйи.
туман сўзи қатнашган жумлалар:
Юзи туман бўлмоқ
-
Маҳрами-ман келиб қизинг кўрмайми? Сиёсатман келиб тортиб олмайми? Ундан кейин юзинг туман бўлмайми? Алпомиш
Юзини туман қилмоқ
-
Сен эшитгин мендай марднинг сўзини, Туман қипсан бек отангнинг юзини. Алпомиш
Эронда 1932 йилга қадар муомалада бўлган пул бирлиги.
ТУМАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUMAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туман сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар