тулпор
билан улашинг
1. Наслдор, чопқир, учқур от; арғумоқ.
-
Бос олдин, тулпорим, чу, азамат, чу. Ғ. Ғулом
-
Тулпор отлар ел қувиб илгарилади-да, тепалик ёнбағридан юриб, ўр-мон ичига кириб кетди. М. Муҳамедов, Кичик гарнизон
2. Хоса тулпор Боқилган, чиниққан, узоқ сафарларда, пойгада пишиган наслдор от.
-
Майдон бўлса, бедов отлар чопилар, Кўп чопилса, хоса тулпор совилар, Хизмат қилсанг, ёринг кўнгли топилар. Ширин билан Шакар
3. фольк. Қанотлари бўлган афсонавий учар от.
-
Ҳотамнинг булутга учадиган тулпори бўларкан. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
ТУЛПОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TULPOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тулпор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар