тулки
билан улашинг
1. Бўрисимонлар оиласига мансуб, тумшуғи узун, думи майин узун жунли, ўта сезгир ва айёр йиртқич сутемизувчи ҳайвон.
-
Қалин майсалар орасида сарғиш айёр тулки аланглаб борар эди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Ковакни бойвачча тулки овлаб юрганида кўрган эди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
2. Шу ҳайвоннинг мўйнаси ва ундан тайёрланган телпак ва бошқалар
-
Ойсулув уйғониб, унгурнинг оғзига чиқиб турган эди Сувонжон унга қуён рангли тулкини узатди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Бошига тулки телпак кийган бу отлиқ унга таниш кўринди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. кўчма Ўтакетган айёр, маккор одам ҳақида.
-
Ишонмайман-у, лекин қари тулки эридан кўп нарсани яширишини биламан. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
-
Ҳақиқатда эса, бу тулкилар уни лақиллатадилар. А. Қаҳҳор, Сароб
тулки сўзи қатнашган жумлалар:
Бўрими, тулки?
-
Қани, бўримисиз, тулки? Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Бўрими, тулкими? Оқ туяни кўрганларинг йўқми? Ойсулув
ТУЛКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TULKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тулки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар