тук
билан улашинг
1. Баданда ўсадиган соч ёки юнгнинг ҳар бири; мўй.
-
Мўйлов туки,
-
Сочининг ҳар бир толаси, қошидаги ҳар бир тук, мижжасидаги ҳар бир киприк кўз ўнгимда турибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Баъзи нарсаларнинг устини қоплаб олган (қоплаб ўсган) майда қилсимон ўсимта.
-
Шафтолининг туки. Чигитнинг туки.
-
Отлиқ шохни ушлади, уни авайлаб ўзига тортди, кейин беҳилардан бирининг чанг босиб ётган тукини қўли билан артди, қалпоқли бошини энгаштириб, уни ҳидлади, яна ҳидлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
тук сўзи қатнашган жумлалар:
Бир туки ўзгамас
-
Кам-пир суратни қўлига олиб тикилиб қолди: — Худди ўзи, Кенжагинамнинг ўзи. Бир туки ўзгамас. С. Аҳмад, Чевара
-
Буваси-ку Дадасидан бир туки кам эмас, деб Аъзамнинг болалик чоғини эслайди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ТУК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тук сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар