туҳмат
билан улашинг
1. Бировни айблаш ёки қоралаш мақсадида ўйлаб чиқарилган асоссиз даъво; бўҳтон.
-
Туҳмат қилмоқ. Туҳмат ёғдирмоқ. Туҳмат тош ёради, Тош ёрмаса, бош ёради. Мақол
-
— Нега эрингга хат ёзмайсан? — Вой бундан бўлак ҳам туҳмат борми? Нега хат ёзмас эканман. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Уйинг куйгур-да икки ой қадар ишладим. Кейин ҳайдади. Бошимга қанча туҳматлар ортди яна. Ойбек, Танланган асарлар
2. сўзлашув тили Ортиқча ташвиш, дардисар.
-
Шошиб турганимда, сен ҳам туҳмат бўлдинг менга.
туҳмат сўзи қатнашган жумлалар:
Хизматга туҳмат
-
[Меҳри:] Даданг шу тўнғиз қўпкурнинг заводида қанча йил тер тўкди. Бой, хизматга туҳмат қилиб, дадангни уч ой қаматтирди. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
Қуруқ туҳмат
-
— Тўғрисини айтсам, сиз бу тўғрида бир нарса биласиз, лекин сўзлашга Шокирбекдан чўчиб турасиз! — деди уста. — Қуруқ туҳматни қўйинг-чи! — деди уста Парфи. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Э, худойим-ей, қанақа қуруқ туҳматга қолдим-а! С. Аҳмад, Ҳукм
ТУҲМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUHMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туҳмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар