гуноҳкор
билан улашинг
1. дин. Шариат қонунига, дин ақидаларига хилоф иш қилган шахс, айбдор.
-
Мункар-Накир бундай гуноҳкорни биринчи мартаба кўриши эди, яна гурзисини ишга солди. А. Қаҳҳор, Тобутдан товуш
2. Одоб-ахлоқ доирасидан ташқари, ножўя иш қилган шахс; айбдор.
-
Мен Зокир ота билан Рўзиматни қоралаб, ўзимни оқламоқчи эмасман, шулар қатори мен ҳам гуноҳкорман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Киши ўзини гуноҳкор ҳис қилса, беғам қувнаётганларга ҳаваси келади. П. Қодиров, Уч илдиз
3. Жиноят қилган, жиноятчи.
-
Гуноҳкор бўлмоқ.
-
Дарров ҳалиги осилиш учун юборилган гуноҳкорларнинг орқасидан от билан югур! Дор остидан бўлса ҳам қайтариб кел! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Терговчи Ота-хўжа акани гуноҳкор қиладиган хат ёзиб, Зумрад опанинг ўзига қўл қўйдириб олмоқчи эди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
ГУНОҲКОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GUNOHKOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гуноҳкор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар