гуноҳ
билан улашинг
1. дин. Шариат қонунига, диний ақидаларга хилоф иш, хатти-ҳаракат.
-
Домла ғулдираган овоз билан пўписа қилди: — Худонинг қудратига шак келтирманг. Гуноҳингизни орттирасиз. Сизнинг ҳамма қилмишингиз гуноҳ. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Каломи шарифда ёзилишича, йиғи-сиғи олло таолонинг иродасига қарши бориш билан баробар гуноҳдир. К. Яшин, Ҳамза
2. Одоб-ахлоқ доирасига сиғмайдиган иш, ножўя хатти-ҳаракат; жиноят; айб.
-
— Нима гуноҳ қилибди шу гўдак? — деб ўйлади Нормат. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Бир бечорага туҳмат қилишса-ю, била туриб, кўра туриб, жим ўтирсам, гуноҳ бўлмайдими? М.Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Отабеклар нега қомалдилар, қандай гуноҳлари бор экан? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Шошманг, дада, — Гулнор унинг сўзини кесиб қичқирди. — Нега Йўлчига жазо берасиз, унда ҳеч гуноҳ йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
гуноҳ сўзи қатнашган жумлалар:
Гуноҳидан ўтмоқ ёки гуноҳини кечирмоқ
-
Холхўжага йигит бўлганинг эсингдан чиқдими? Ҳукумат гуноҳингдан ўтди-я. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Беш йиллик ўзгаришдан сўнг домла мударрис Абдураҳмоннинг эски гуноҳларини кечирган эди. А.Қодирий, Меҳробдан чаён
Гуноҳини ювмоқ
-
— Худо насиб қилса, ҳажга кетиб, гуноҳларимни ўша ёқда ювиб келаман, деб ният қилди отам, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Гуноҳга ботмоқ
-
Бир маҳал қотиллар кўлларида замбил билан яна пайдо бўлишди. Худди кўллари тегса, ҳаром бўлиб, ўзлари гуноҳга ботадигандек, жирканиб туриб, жасадларни замбилларга солишди. К. Яшин, Ҳамза
Гуноҳи азим
-
Умар полвон ўйланиб қолди, анчадан кейин тилга кирди: — Қуръон — табаррук китоб, уни хор қилиш — гуноҳи азим. К. Яшин, Ҳамза
ГУНОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GUNOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гуноҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар