дўст
билан улашинг
1. зид. Қарашлари, дили, иш фаолияти яқин бўлган, иноқлик, аҳиллик билан боғланган икки ёки ундан ортиқ кишининг ҳар бири; ўртоқ. душман.
-
Қадрдон дўст. Чин дўст. Қиёматли дўст. Вафодор дўст. Ўз дўстим деб сир айтма, дўстингнинг ҳам дўсти бор. Мақол
-
Дўст сафарда билинади, Оға-ини — кулфатда. Мақол
-
Дўст қидир, дўст топ жаҳонда, Дўст юз минг бўлса, оз. Э. Воҳидов, Муҳаббат
2. Яқин, таниш, ошно.
-
Мана бу дўстим билан мен дарёдан ўтолмай қолдик. Шу яқиндаги қишлоққа нон сўраб бордик. И. Рахим, Чин муҳаббат
-
Ўрта Осиё халқлари: ўзбек, тожик, туркман, қирғиз, қорақалпоқ ва қозоқлар бир-бири билан иноқ ва дўст бўлиб яшаганлар. Газетадан
3. Мурожаат қилиш шакли.
-
Хўш, тақсир, нега хомушсиз? — Э, азиз дўстим, сал қийналиброқ қолдим. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
4. Диний тасаввуфда: Аллоҳо, эй худо.
-
Ҳар замон яқин-йироқдан гадой товуши эшитилади: Ҳей дўст, шайдулло, баноми олло, садақа радди бало, бақавли расули худо. А. Қаҳҳор, Бемор
дўст сўзи қатнашган жумлалар:
Дўстингдан топ
-
Дунёда дўсти содиқни топиш қийин экан. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Жон (ёки жонажон) дўст
-
Пойлаб-пойлаб, хўб томоша қилсанг-чи, Тўй-томоша қуллуқ бўлсин, жон дўстим. Юсуф ва Аҳмад
-
Аввал айтганимдек, академик Ҳабиб Муҳамедович Абдуллаев билан [Абдулла Қаҳҳор] жон дўст эдилар. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
Иш (ёки меҳнат) дўсти
-
Иш дўстинг —
-
жон дўстинг. Мақол
-
Кўриб қўй, деб сўзни бошлайман, меҳнат дўстим — асал ёримга. Ғайратий
Мол дўсти
-
Жон дўстинг жонидан кечса ҳам, мол дўстинг молидан кечмайди. Мақол
Пирига ҳам дўст бўлмайди
-
Эрининг юз-хотирини қилмайдиган хотин пирига ҳам дўст бўлмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Дўст тортмоқ,
-
У ўз одатининг аксича дўст тортди-да, юқорига қаради. С. Анорбоев, Оқ-сой
-
“Роҳат ”ни эшитиб, Тантибойвачча эзиб юбордингиз, жонидан! деб қичқирди ва бангилар каби бир дўст!тортди. Ойбек, Танланган асарлар
ундов сўз [ў — чўзиқ] Тасанно, офарин маъноларини билдиради.
-
Дўст, кам бўлманг! Боғларни қоплайди завқ-у шавқ, қарсак, Кексалар оғзида: “Дўст!, Баракалло!. Уйғун, Тонг қўшиғи
ДЎСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DO‘ST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дўст сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар