ўқувчи
билан улашинг
1. Ўқимоқ 1 феълидан сифатдош.
-
Китоб ўқувчи бола. Бир оздан кейин ёнидаги журнал ўқувчи йигитга мурожаат қилди.
2. Бирор ўқув юртида (асосан, мактабда) таълим олаётган шахс.
-
Етти йиллик мактаб ўқувчилари.
-
Мактабнинг очилганига икки ҳафта бўлмай, ўқувчиларнинг сони ўттиздан ошиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ёш-ёш қизлар, ўқувчи болалар сафдаги йигитларга гулдасталар узатмоқдалар. И. Раҳим, Чин муҳаббат
3. Вақтли матбуот ёки адабиётнинг маълум бир турини мунтазам ўқиб турадиган шахс.
-
Муштум ўқувчилари.
-
Газета ўз хатосини очиқ айтиб, ўқувчиларидан узр сўраса, обрўйи тушар эмишми? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ўқувчининг қимматли вақтини аяганимдек, қаламни ҳам бу ғиди-бидидан озод қилишни мувофиқ кўрдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ЎҚУВЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘QUVCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўқувчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар