соғин
билан улашинг
1. Айрилиқдаги яқин кишисини жуда кўргиси келмоқ; қўмсамоқ; соғинч ҳиссини сезмоқ.
-
Эй дилрабо, ишқинг била девона бўлдим соғиниб, Булбул каби тун-кечалар гирёна бўлдим соғиниб. Ҳамза
-
Эрини соғиниб юрган Холисанинг юраги негадир бирдан орзиқиб кетди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Биламан, чарчагансизлар, бола-чақаларни соғингансизлар. С. Аҳмад, Уфқ
2. Умуман, қўмсамоқ, хумор қилмоқ.
-
Капалак гулни соғинар, булбул — куйни. Мақол
-
Биз бари бир баҳорни ҳар гал соғиниб ку-тиб оламиз. Саодат
-
Қарши бобо ҳар қанча ҳурматга арзийди. Агар бирон кун уйда қамалиб ётса, далани соғиниб қолади. А. Кудимов, Ҳалқа
-
Ғуломқорининг ашуласини жуда соғиниб қолдик. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча..
3. Раво кўрмоқ, истамоқ.
-
Қўшнингга ёмонлик соғинма. Мақол
-
[Ҳасанали:]
-
Энди сиздан шуни ҳам сўрайин: хўжасига содиқ• бир қул, сизнинг таъбирингизча, маънавий бир падар, ўз ўғлига ёмонлик соғинарми, бу тўғрида жавоб берингиз-чи? А. Қодирий, Ўтган кунлар
соғин сўзи қатнашган жумлалар:
Калтакни соғиндингми?
СОҒИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOG‘IN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соғин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар