соғлом
билан улашинг
1. Дард-касалдан холи; соғ.
-
Соғлом одам,
-
Зеро, она бўлиш бахти фарзандларни соғлом ва баркамол тарбиялашдек машаққатли меҳнат билан чамбарчас боғлиқ. Саодат
-
Соғлом бўлиб доимо, Ёнгинамда юргин сен. Қўшиқлар
2. Соғлиқни сақлаш талабларига тўла жавоб берадиган; беғубор, тоза, соф.
-
Соғлом турмуш шароитлари.
3. кўчма Зарарли таъсирдан, салбий хислат, иллат ва шу кабилардан холи; тоза, пок.
-
Соғлом оила. Соғлом ижтимоий муҳит.
-
Мазкур йиғилишда мутахассислар бугунги иссиқ иқлим шароитида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва кийиниш, шунингдек, сайёҳлик масалаларига алоҳида урғу бердилар. Газетадан
4. кўчма Руҳий жиҳатдан шикаст етмаган; расо.
-
Соғ танда — соғлом ақл. Мақол
-
Соғлом ақл китобсиз яшай олмайди. Газетадан
5. кўчма Ғоявий-мафкуравий, маънавий жиҳатдан тоза, пок.
-
Соғлом фикр.
-
Жумҳуриятдаги соғлом маънавий-руҳий вазиятни таъминлаш борасида зўр масъулият юклатилганини англаб турибмиз. Газетадан
СОҒЛОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOG‘LOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соғлом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар