соч
билан улашинг
1. айнан Сепмоқ 1, 2.
-
Уруғ сочмоқ. Йўлларга қум сочмоқ. Ҳовлига сув сочмоқ. Арпа сочсанг, арпа ўрасан. Мақол
-
Тер тўкиб сочсанг уруғ, Ер сени қўймас қуруқ. Мақол
2. Ҳар ён-ҳар ёнга тарқатиб ташламоқ, паришон қилмоқ.
-
Бошидан гул сочмоқ.
-
Улардан сал тепада, бархан устида йиртилиб, таги кўчиб кетган бир пой ботинка, ундан нарида оғзи очиқ, бўм-бўш рюкзак ётар, унинг ичидаги нарсалар атрофга сочиб ташланган эди. М. Мансуров, Ёмби
3. кўчма Тарқатиб юбормоқ, қочирмоқ.
-
Нормат, унинг хаёлини сочиб юбормаслик учун, ўз ўрнига чўзилди-да, анча вақт ўй суриб, ниҳоят ухлаб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. Тарқатмоқ, ёймоқ.
-
Узунчоқ омборнинг тўрида йигирма бешинчи лампочка хира нур сочади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Ёз Июн қуёши кўкдан заррин нур сочади. Саодат
5. Тарамоқ, ёймоқ, тўкмоқ.
-
Хилма-хил гуллар хушбўй ҳид сочиб, бўстонни яшнатиб турар, шишадек тиниқ сувлар шилдираб оқиб ётар экан. Чалпак ёққан кун
6. Бирор ўлчовда, меъёрда тақсимлаб тарқатмоқ, солмоқ.
-
Харажатни ҳаммага баравар сочмоқ.
-
Қарорим шундан иборатдирким, эртадан бошлаб юртга ўттиз икки тангадан солиқ сочасиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
соч сўзи қатнашган жумлалар:
Заҳрини сочмоқ
-
— Нима дейман? — хотинига заҳрини сочди Малик муаллим. — Бор гапни ўзбекча қилиб тушунтирдим-ку сенга. А. Кўчимов, Ҳалқа
СОЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар