ўр
билан улашинг
Ғалла ўсимлиги, ўт, беда ва бошқалар ўсимликни чалғи, ўроқ, комбайн ва шу кабилар билан қирқиб олмоқ.
-
Арпа ўрмоқ. Қамиш ўрмоқ. Янтоқ ўрмоқ.
-
Бекбой: Ўроқ яса-тиб беринг, мен ҳам буғдой ўраман, деб жони-ҳолимга қўйдими бу қизча. Н. Сафаров, Дон
-
Қоровул шўра ва ялпизларни ўриб, сув урган жойга тиқа бошлади. Ёшлик
ўр сўзи қатнашган жумлалар:
Арпангни хом ўрдими?
Ўроқ ўрмоқ
-
Машраб индамай, ўроқ ўраётган жойига қараб кетди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Сизнинг молларингизга қараган, ўроғингизни ўрган, хирмонингизни янчган бир инсонни биламан П. Турсун, Ўқитувчи
Толаларни ёки уларнинг бир неча тутамини бир-бирига чалмаштириб тўқимоқ, эшмоқ.
-
Сочни ўрмоқ. Қамчи ўрмоқ.
-
Ҳафиза оқ батис кўйлагини кийиб, сочини битта қилиб ўрган эди. Мирмуҳсин, Умид
-
Отга чиғаноқли асбобларни тақиб, ёлини қизил латталар билан ўриб, отнинг атрофида айланиб, унга жуда зеб берди. Ойбек, Танланган асарлар
шева Ўрламоқ; ўрмаламоқ.
-
Ёлғизоёқ йўлдан қирга томон ўриб чиқаётган бир тўда аёлларни ўз оғзига қаратиб бора-ётган Маъсумаойнинг сўзини кимдир бўлди. Н. Сафаров, Дон
-
Дасталарга чиққан қуртлар, пилла ўраш ўрнига ўриб юрар, якка-якка ўраганлари ҳам пиллани тешиб, яна чиқиб кетган эди. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
ЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар