гвардия
билан улашинг
1. ҳарб. 12-асрда Италияда, сўнгроқ Европанинг бошқа бир қанча давлатларида, 17-аср охиридан 1918 йилгача Россияда: монарх, подшо, лашкарбоши кабиларнинг шахсий соқчилари; қўшиннинг сараланган, имтиёзли қисмлари.
2. ҳарб. Собиқ СССР да: 1942 йилда жорий этилган, 2-жаҳон урушида алоҳида жасорат кўрсатган ҳарбий қисмлар, кемалар, қўшилмалар ва шу кабиларга берилган фахрий ном.
-
Немислар ҳайдаб келаётган одамлар ораси-да гвардия капитани Калашченко ҳам бор эди. Н. Сафаров, Оловли излар
3. кўчма Муайян ижтимоий гуруҳ ёки ташкилотнинг энг яхши, сараланган намунали қисмининг номи.
-
Бу сафар ҳам ташаббусни кекса гвардия бошлаб берди.
гвардия сўзи қатнашган жумлалар:
Миллий гвардия
-
Украина миллий гвардияси.
-
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 январдаги қарорига биноан республика Қуролли Кучларининг таркибий қисми — миллий гвардия тузилган. ЎзМE
ГВАРДИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GVARDIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гвардия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар