гузар
билан улашинг
1. Қишлоқ ёки маҳаллаларнинг чорраҳаларида жойлашган, чойхоналари, қассоблик, баққоллик каби дўконлари бўлган обод, гавжум жой.
-
Бу маҳаллада унга [ Йўлчига] маъқул бўлган икки киши бор эди. Бири — гузарда тақачилик-темирчилик қиладиган Қоратой, иккинчиси — Шокир ота номли маҳсидўз чол. Ойбек, Танланган асарлар
-
Куз ҳавосининг суякларни зирқиратувчи совуғига қарамай, гузарда чойхўр кўп эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. фольк. Йўл.
-
Қатмоқлар юртига гузарим тушди. Алпомиш
-
Гузаримиз тушса, излаб келармиз. Султон бўлган, жоним дўстим, хуш энди. Муродхон
-
Кулоҳ кийиб, бўлдим мен бир қаландар, Ногаҳон гузарим тушди бу шаҳар. Ширин билан Шакар
3. шева Дарёдан, сойдан қайиқлар ўтадиган жой; кечик.
4. тарихий Бухоро хонлигида: маҳалла.
ГУЗАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GUZAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гузар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар