онг
билан улашинг
1. Одам руҳий фаолиятининг олий шакли; кишининг фикрлаш қобилияти; ақл, идрок.
-
Боланинг онгини ўстириш.
-
Инсон
-
мавжудотлардан онги, тафаккурининг улуғлиги, сезги ҳиссиётининг чексизлиги билан ажралиб туради. Саодат
2. Одамнинг ёки одамлар гуруҳининг ижтимоий ҳаётни тушуниши, сезиши, унга муносабати.
-
Сиёсий онг. Синфий онг.
-
Бизнинг мақсадимиз кишиларга онг, тушунча бермоқ; токи ҳар бир киши яхшилик ва ёмонликни, оқ-у қорани ўзи ажратиб оладиган бўлсин! П. Турсун, Ўқитувчи
3. флс. Псхл. Воқеликнинг киши миясида унинг бутун руҳий фаолиятини ўз ичига олган ва маълум мақсадга йўналган ҳолда акс этиши.
-
Онг миянинг функциясидир. Модда — бирламчи, онг иккиламчидир.
4. флс. Белгили бир ижтимоий гуруҳ вакили бўлган кишиларнинг психологик, сиёсий ва фалсафий нуқтайи назарлари; илмий, бадиий қарашлари мажмуи.
-
Турмуш онгни белгилайди. Ижтимоий онг.
шева Ов, илвасин.
-
Жуда мерган эди, қушларнинг, онгларнинг додини берган эди. Равшан
ОНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ONG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
онг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар