об-ҳаво
билан улашинг
1. Атмосфера қуйи қатламининг маълум вақт ва маълум жойдаги ҳолати.
-
Қиш об-ҳавоси. Об-ҳаво инжиқлиги.
-
У [Элмурод] қайтган вақтда ёмғир тинган, лекин бу ернинг ўзига хос об-у ҳавосига мувофиқ, ёмғирдан кейин қаттиқ шамол турган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Маълум жой ёки ҳудуд атмосферасидаги метеорологик ўзгаришлар мажмуи; иқлим.
-
Мулла Туроб бир ёз фаслида Самарқанд саёҳатига бориб, у шаҳарнинг об-у ҳавосини ёқтирган. С. Айний, Эсдаликлар
-
Об-ҳавони, оқар сувларни ифлослантирмаслик тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Газетадан
3. кўчма Вазият, ҳолат.
-
Бу гаплар қишлоқда нечоғлиқ тарқалганлиги, яъни у ердаги об-ҳавони билиш мақсадида Насибани автобусга ўтқазиб, тонгда қишлоққа жўнатди. Ёшлик
об-ҳаво сўзи қатнашган жумлалар:
Об-ҳаво бюроси
ОБ-ҲАВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OB-HAVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
об-ҳаво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар