марказий
билан улашинг
1. мат. физ. Марказга оид, марказда жойлашган.
-
Марказий нуқта.
2. Бошқа ўзига ўхшаш объектлар марказида, ўртасида жойлашган.
-
Марказий кўча.
-
Бугунги кунда марказий посёлка гавжумлашиб қолди. Газетадан
3. Асосий, муҳим.
-
Марказий масала. Марказий ўринни эгалламоқ.
-
Саттор юмушларини зудлик билан тўғрилади-ю, марказий участкага жўнаб кетди. Ўзбекистон қўриқлари
4. Қуйи ташкилотларга раҳбарлик қилувчи.
-
Марказий комитет. Марказий орган. Марказий банк.
5. Бирор иш, фаолият соҳасидаги кичик маҳаллий бўлимларни бирлаштириб, бошқариб турувчи; бош.
-
Марказий сайлов комиссияси. Марказий статистика бошқармаси.
6. Марказ ҳисобланувчи, марказ бўлган.
-
Ўлкамизда боғдорчилик шу қадар тараққий этганки, етиштирилган ноз-неъматларни ўзимиз истеъмол қилишдан ташқари, қўшни мамлакатларнинг марказий шаҳарларига ҳам юборамиз. Газетадан
7. Марказга оид, қарашли (
-
Унинг устидан марказий идораларга шикоят билан тўлган узун-узун аризалар уча берди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Маҳаллий ва марказий газеталардан олинган кўчирмалар билан безатилган нутқининг ўн минутлик давомида раис мажлис аҳлини икки марта тартибга чақирди. А. Қаҳҳор, Нотиқ
марказий сўзи қатнашган жумлалар:
Марказий бурчак
Марказий нерв системаси
МАРКАЗИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MARKAZIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
марказий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар