марказ
билан улашинг
1. Ўрталик, ўрта ер; ҳолат, мавқе, вазият
2. Мат., физ. Геометрик шаклнинг ўқ чизиқлари кесишадиган, масалан, шар сиртининг барча нуқталаридан баравар узоқликда бўлган нуқта, геометрик ёки физик нисбатларнинг ўрта нуқтаси.
-
Эллипс маркази. Линза маркази. Симметрия маркази. Оғирлик маркази.
3. Бирор сатҳ, майдон ва шу кабиларнинг ўрта қисми; ўртаси.
-
Чўл марказида қад кўтарган посёлкага аҳоли кўчиб кела бошлади. Газетадан
4. Кўчма Аҳамияти, моҳияти ва шу кабилар жиҳатдан асос, асосий ҳисобланувчи жой, қисм, ўрин ва бошқалар
-
Асар марказида бисотларидаги ёлғиз эшакларини миниб, сафарга чиққан ота ва ўғил образлари туради. ЎТА
-
Гўшт тайёрлаш, аҳоли дастурхонига гўшт маҳсулотлари етказиб беришдаги қинғир ишлар марказида гўшт комбинатлари туради. Газетадан
5. Аҳоли яшайдиган жойнинг маъмурий бинолар, савдо ва бошқа муассасалар ўрнашган асосий қисми.
-
Шаҳар маркази. Қишлоқ маркази.
-
Қайси куни марказдан келган врач Ҳанифа холанинг касали рак эканини айтган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
6. Бирор фаолият соҳасида асосий иш олиб бориладиган жой.
-
Матбуот маркази. Илмий марказ.
-
Яқинда Ўзбекистон атом марказининг тўнғич иншооти — республика Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг илмий-тадқиқот реактори ишга тушди. Фан ва турмуш
7. Айн. пойтахт.
-
Тошкент — Республикамизнинг маркази.
-
Унинг [Мусулмонқулнинг] истибдоди ўзга шаҳарларда унча сезилмаса ҳам, марказ — Қўқон одамларини жуда тўйдирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
8. Тар. Олий бошқарув, раҳбарлик органи.
-
Марказ кўрсатмаларига амал қилмоқ.
-
Ёпирай, — деди Мавлон ака ўзига ўзи, — наҳотки Марказдагилар бунақа ишларга индамаса? Ҳ. Ғулом, Машъал
9. Физиол. Нерв ҳужайраларининг организмнинг бирор фаолиятини бошқарувчи маълум гуруҳи.
-
Ҳаракат маркази. Нафас маркази. Мия пўстлоғи марказлари.
10. Диққат марказидаги ёки диққат марказида турган Асосий диққат-эътиборни ўзига тортиб турган.
-
Ёлғизиъғлини жангга йўллаш Меъмор хонадонининг диққат марказида эди. Мирмуҳсин, Меъмор
МАРКАЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MARKAZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
марказ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар