омихта
билан улашинг
1. от Бир неча маҳсулот аралашмаси.
-
Хайриятки, бола тезда овунди, асал-у ёғ омихтаси суртилган эмизикни шимганича ухлаб қолди. М. М. Дўст, Лолазор.
2. Аралаш, бошқа нарса аралаштирилган.
-
Омихта ёғ.
-
Омихта емлар бу ерда буғдой, арпа, сули маҳсулотларидан тайёрланади. Газетадан
-
Азизхоннинг димоғига қалампирмунчоққа омихта атир ҳиди урилди. С. Аҳмад, Уфқ
3. кўчма с. т. Аралаш-қуралаш, мошкичири, қоришиқ.
-
Турмушдаги бошқа-ю, китобдагиси ҳаводан олинганми? Китобдаги билан турмушдагини бир-бирига омихта қилиш кимнинг иши? Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
ОМИХТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OMIXTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
омихта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар