латофат
билан улашинг
1. Латиф кўриниш, чирой; латифлик, нозиклик, гўзаллик.
-
Бир қиз бўлса, шунчалик бўлар-да! Ана латофат, ана назокат! Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Нарса, ҳодиса, манзара ва шу кабиларнинг нозик ҳис уйғотувчи гўзаллиги, ёқимлилиги.
-
Кўришгунча хайр, соҳиллар! Хайр, шимол латофатлари! С. Акбарий
-
Боғнинг ҳар бурчагида ўзга бир латофат: ариқларда сув кумушланади, майсалардан уқа тутган ҳовуз сув билан эмас, нур билан тўлган каби жимир-жимир мавжланади. Ойбек, Танланган асарлар
3. Латофат (хотин-қизлар исми).
ЛАТОФАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LATOFAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
латофат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар