кўриш
билан улашинг
1. Кўрмоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Сиз билан анчадан бери кўришганимиз йўқ. Болалар кино кўришди.
-
Булар кўприкдан ўтишда ажойиб манзарани кўришди А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Салом-алик қилишмоқ, саломлашмоқ.
-
Исроил, Эминлар ҳам у билан бошқатдан қучоқлашиб кўришдилар. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
— Хуш келибсиз хурсандман, — деди уй эгаси улар билан кўришиб. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
3. Учрашмоқ, юз кўришмоқ.
-
Хайр, эртага кўришамиз. Улар тез-тез кўришиб туришади.
-
— Кўришганимизга анча бўлди, — базўр жавоб берди Йўлчи. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шу йигитни кўрсам, бир ғалати бўлиб кетаман, дермиш. Ҳа, Сора ҳам, кўришганларида бир оз ранги ўчарди, дейди. П. Турсун, Ўқитувчи
кўриш сўзи қатнашган жумлалар:
Юз кўришмоқ
-
Эъзозхон уни ўз отаси қатори ҳисоблаб, бу ерга кўчиб келган кунларидаёқ юз кўришган эди. Ҳ. Ғулом, Машъал
КЎРИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘RISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўриш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар